Daryo

Хоразмда 30 минг доллар пора олган ИИБ ходими ушланди

У фуқародан фирибгарлик йўли билан пул олгани учун қамоққа олинди. Фарғона вилоятида ҳам икки киши шундай жиноят устида қўлга тушди.

1 дақиқа ўқиш13 432 кўришлар0 изоҳ5

Хоразм вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг катта тезкор вакили қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

У Хива шаҳри ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуриш учун ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига фуқародан 30 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда Бувайда туманида яшовчи, 1998-йилда туғилган шахс 2006-йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, ўзи ва 14 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун давлат томонидан имтиёзли шартлар асосида ажратилган жами 3 гектар ер майдонини танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 115 миллион сўм талаб қилиб, 9500 доллар ва 700 минг сўм олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Фото: Тезкор тасвирдан кадрлар

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан бир кун аввал Нукусда икки фуқарога жами 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиб беришини айтиб, фирибгарлик қилган сохта банк ходими ушланганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар