Daryo

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.

1 дақиқа ўқиш4 680 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11—12 декабрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбари туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Ашхобод шаҳрига боради. Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.

Тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон президенти форумнинг “Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги” мавзусида ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

11—13 декабрь кунлари Парагвай президенти Сантяго Пеня расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар