Daryo

Ер ва мол-мулк солиғидан қарздорларга электр учун тўловлар чекланади

Бу дастлаб 2026-йилда Наманганда синовдан ўтказилади. Унинг натижалари асосида мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.

1 дақиқа ўқиш4 133 кўришлар0 изоҳ3

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлиги 1 миллион сўмдан ошганда уни электр энергиясининг биллинг тизими орқали ундириш йўлга қўйилади. Бу президентнинг “Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Унга кўра, янги солиқ бошқарув модели дастлаб 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида синовдан ўтказилади. Солиқ қўмитаси 2026 йил октябрга қадар эксперимент натижалари асосида уни бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизматининг Spot’га маълум қилишича, бу тизим ҳам чиқиндидан қарздорлик учун электр энергиясига тўловларни чеклаш тартибида ишлайди. Бунда жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорлиги белгиланган миқдордан ошса, электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритилади.

Мазкур синовдан мақсад — қарздорликларни кескин камайтириш ва солиқ тушумларининг ўз муддатида тўлаб борилишини таъминлаш.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида июнь ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга маҳаллаларда ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилганди. Давлат раҳбари бу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70−80 фоиз вақти сафрланаётганини айтганди.

Август ойида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев солиқ тўловчилар масъулиятини ошириш учун ер ва мол-мулк солиқлари маъмурчилиги биллинг тизимига интеграция этилишини маълум қилди.

Ноябрь ойида Тошкентда чиқиндидан қарздорларнинг электр тўловига чеклов киритиш бошланди. Чиқиндиларни бошқариш агентлиги мазкур тартиб 2025-йилнинг декабрь ойидан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилишини билдирганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар