Фарғонада Spark ва Lacetti тўқнашиб кетиб, улардан бири йўл четида турган пиёдани ҳам уриб юборди. Ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат 2025-йилнинг 16 октябрь куни соат 8:10 ларда Ёзёвон туманида Мустақиллик ва Андижон кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. Унда орқага қайрилмоқчи бўлган Sparkʼка Lacetti автомобили келиб урилган.
Шундан сўнг, Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 1991-йилда туғилган пиёдани ҳам уриб юборган. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда Nexia ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган қисмидан ўтаётган 2 нафар болани уриб юборганди. Болалардан бирининг оёғи синган.








