Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 51,43 сўмга тушиб, 11 936,89 сўм бўлди;
- евро 53,33 сўмга пастлаб, 13 769,20 сўм бўлди;
- рубль 0,46 сўмга тушиб, 151,56 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч иш куни давомида кўтарилиб, 11 988,32 сўм бўлганди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси 7 фоизга мустаҳкамланган. Бунга бир қатор қатор омиллар таъсир кўрсатган. Аввало, экспорт тушумлари ва халқаро пул ўтказмаларининг сезиларли ўсиши сўм қадри ортишига туртки берган. Ўз навбатида хорижий кредитлар жалб қилиниши, импорт тўловлари ҳажмларининг нисбатан барқарорлашуви ҳам мазкур тенденцияга таъсир ўтказган. Шу билан бирга, инвестиция ҳажмлари, жумладан, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг ошгани ҳам сўм алмашув курси мустаҳкамланишига замин яратган.








