Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 10,35 сўмга пастлаб, 12 309,99 сўм бўлди;
- евро 51,73 сўмга ошиб, 14 666,12 сўм бўлди;
- рубль 0,28 сўмга кўтарилиб, 159,64 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар 17,18 сўмга кўтарилиб, 12 320,34 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси 27 январдан буён пастламаганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда банкларга сўмда депозит жойлаш ҳажми бир йилда 44 фоизга ўсгани хабар қилинганди. Ўтган йили миллий валюта қиймати кескин мустаҳкамланди. Яна қатор омиллар сўмга бўлган ишончни ошириб, иқтисодиётда долларлашув даражаси пасайишига олиб келган.








