Daryo

Андижонда ҳакамлик суди судьяси қамоққа олинди

У икки нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юбориш учун пул олган.

1 дақиқа ўқиш8 962 кўришлар0 изоҳ0

Андижон вилоятида фирибгарлик билан пул олган ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Андижон вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 АҚШ доллари талаб қилган. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 АҚШ долларини “аванс” тариқасида олган.

Аммо берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдорда фирибгарлик)ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди (кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сентябрь ойида ДХХ Сурхондарё ва Андижон вилоятларида фуқаролардан пора олган прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокатни қўлга олганди. Октябрь ойида Наманган вилоят ҳакамлик суди судьяси Чуст туманида яшовчи шахсга 6 сотих ер майдонида жойлашган, қурилиши тугалланмаган баҳсли нотурар бинога эгалик ҳуқуқини берувчи ҳал қилув қарорини чиқариб бериш эвазига 3200 АҚШ доллари олганида ушланганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар