Daryo

“Жиноят ишида Санжар Каримов ёки бошқалар ҳам бўлиши мумкин”. Адвокатлар блогер Реал Санжикни ҳам жавобгар қилишни сўрамоқда

Блогер Санжар Каримов Жамила Олимбоева ҳамда унинг оила-аъзоларига тегишли уйни 240 минг долларга сотиб олганини айтганди.

2 дақиқа ўқиш5 200 кўришлар0 изоҳ7

Бўлажак куёв алдов йўли орқали келиннинг ҳовлисини сотиб юборгани билан боғлиқ иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилаётгани хабар берилган эди. Суднинг 20 ноябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида адвокатлар блогер Реал Санжикни ҳам жиноят ишига тортиш кераклигини айтмоқда. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди.

Жумладан, жабрланувчи оила — Олимбоевлар оиласи адвакати Қодиржон Раҳимов блогер Реал Санжикнинг суд тергови давомида маълум бўлган хатти-ҳаракатлари юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддасига асосан прокурорга хабар берилиши кераклигини айтмоқда.

Адвокатлар
Фото: “Дарё”

Фирибгарлик ҳолати прокуроримиз айтиб ўтганидек исботини топди. Аммо зарар қопланмади. Уй эгасига қайтарилмади. Олимбоевлар оиласи кўчада қолмоқда. Суд тергови давомида барча гувоҳлар сўроқ қилинди, видео ва аудиозапислар эшитилди. Бугун Олимбаев Муҳаммадамин аканинг ўзлари ҳаммасини тушунтириб берди. Ва скриншотлар тақдим қилинди. Бу ҳолатларнинг ҳаммаси Рисматов Шаҳзоднинг айбини тасдиқловчи далиллар бўлиб, исбот учун етарли деб ҳисоблайман. Бундан ташқари суд терговида Каримов Санжарни эшитдик, сўроқ қилдик, гувоҳ, видеозапислар эшитилди. Ҳаммасида шу Каримов, Каримов, Каримов. Рисматов ҳам фақат шу Санжар Каримов демоқда. Мен суд-тергов вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганини, шу сабаб Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддасига асосан бу ҳақда прокурорга хабар берилиши керак деб ҳисоблайман. Мен музокара якунида Олимбоевлар эпизоди бўйича прокурорга махсус хабар берилса ёки иш материаллари қисман қайтарилса, уларнинг шу жиноят ишида жавобгарлик, иштирокчилик масаласи кўриб чиқилишини сўрайман”, — деди адвокат Қодиржон Раҳимов.

​Жабрланувчи оиланинг яна бир адвокати эса Санжар Каримов билан боғлиқ ҳолатларни судланувчи Шаҳзод Рисматовнинг жиноятидан айириб бўлмаслигини таъкидламоқда.
Фото: “Дарё”

“Дело” бир қанча терговчиларнинг қўлидан ўтган. Ҳеч ким бунга чуқур ёндашмаган. Аслида уй ўзидан-ўзи дарров сотилиб кетмайди. Уй оладиган одам агар олди-сотди бўладиган бўлса, албатта уйни келиб кўрар эди. Айбланувчи Шаҳзод Рисматов уйни бир ўзи сотмаган. Бир ўзи бу жиноий ишни қилмаган. Бу ҳолатда Каримов Санжарнинг ҳам ҳаракатларига баҳо бериш керак. Ишда Каримов Санжарнинг ҳаракатига баҳо берилмаган. Ҳолат очиқ қоляпти. Бу жиноят ишида Каримов ёки яна бошқалар ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун мен Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ҳаракатига баҳо берилишини илтимос қилардим. Бу қонун талаби, — деди адвокат.

Блогер Реал Санжик.
Фото: “Дарё”

2025-йилнинг 14 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида блогер Реал Санжик Жамила Олимбоева ҳамда унинг оила-аъзолари уйни 240 минг долларга сотганини, пулни нотариус олдида уларга берганини айтганди.

2024-йилнинг 6 август куни Рисматов Шаҳзод менга қўнғироқ қилиб, “Ока, беш сотихли уй бор, шуни сотмоқчимиз, бизга ёрдам қилинг. Яқинларимнинг уйи”, деган. Мен 240 минг доллар таклиф қилганман. Сотсанг шу бошқа қўшолмайман деганман. 7 август куни яна телефон қилиб, “Ока, рози бўлишди. Бу нархга беришга тайёр. Нотариусда кўришамиз”, деган. Нотариусда хонадон эгалари билан танишдим. У ерда папкамдаги 265 минг доллар пулнинг 25 минг долларини олиб қолиб, 240 минг долларни уй эгаларига бердим, — деганди у.​

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Блогер Реал Санжикнинг уй олди-сотдисидаги фирибгарлик ишига алоқадорлиги текширилади

Блогер Реал Санжикнинг уй олди-сотдисидаги фирибгарлик ишига алоқадорлиги текширилади

21-Ноябр 2025, 19:59

Қамоқдан чиқариш эвазига 60 минг доллар талаб қилган сурхондарёлик адвокат 10 йилга қамалди

Қамоқдан чиқариш эвазига 60 минг доллар талаб қилган сурхондарёлик адвокат 10 йилга қамалди

10-Ноябр 2025, 16:50

Америкаликлар тобора кўпроқ адвокатлар ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланиб судда ғалаба қозонмоқда

Америкаликлар тобора кўпроқ адвокатлар ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланиб судда ғалаба қозонмоқда

9-Октабр 2025, 21:12

Тошкент ва Сурхондарёда адвокатлар пора билан қўлга тушди

Тошкент ва Сурхондарёда адвокатлар пора билан қўлга тушди

9-Октабр 2025, 08:38

“Бу — халқаро суд тартибида кўриб чиқиладиган масала”. Судья Мусо Юсупов “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисидан товон пули ундирилмаганига изоҳ берди

“Бу — халқаро суд тартибида кўриб чиқиладиган масала”. Судья Мусо Юсупов “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисидан товон пули ундирилмаганига изоҳ берди

27-Феврал 2024, 05:05

“Док-1 Макс”дан вафот этган, аммо суд рўйхатида кўринмаган бола масаласи очиқ қоладими? Судья аниқлик киритди

“Док-1 Макс”дан вафот этган, аммо суд рўйхатида кўринмаган бола масаласи очиқ қоладими? Судья аниқлик киритди

27-Феврал 2024, 04:13

“Док-1 Макс” фожиаси: қачон бошланганди ва нималар бўлди? “Дарё” суд ҳукми олдидан Ўзбекистонда рўй берган сироп воқеасини ёдга олади

“Док-1 Макс” фожиаси: қачон бошланганди ва нималар бўлди? “Дарё” суд ҳукми олдидан Ўзбекистонда рўй берган сироп воқеасини ёдга олади

26-Феврал 2024, 16:42

“ОАВга раҳмат, судни тўла-тўкис, ойдин ёритиб берганингиздан миннатдорман” — “Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилаётган Сардор Кариев

“ОАВга раҳмат, судни тўла-тўкис, ойдин ёритиб берганингиздан миннатдорман” — “Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилаётган Сардор Кариев

20-Феврал 2024, 22:25