Daryo

“Бу — халқаро суд тартибида кўриб чиқиладиган масала”. Судья Мусо Юсупов “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисидан товон пули ундирилмаганига изоҳ берди

“Биз бу судда ҳар бир шахснинг айбдор ёки айбсизлик масаласини кўриб чиқдик. Судланувчиларга нисбатан ваколат доирамизда қарор қабул қилдик. Бу нарса эса халқаро суд тартибида ҳал қилинадиган масала”, — дейди судья

1 дақиқа ўқиш24 907 кўришлар0 изоҳ0

“Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилган 23 нафар судланувчига ҳукм ўқилди. Уларнинг 6 нафаридан 72 нафар жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига 1 миллиард сўмдан, қолганларга 500 миллион ва 200 миллион сўмдан зарар пули ундирилиши белгиланганди. Бироқ суд сироп ишлаб чиқарувчиси бўлган Ҳиндистон компаниясидан товон пули ундириш масаласини очиқ қолдирди. Судья Мусо Юсупов бу ҳолатга изоҳ берди, дея хабар берди “Дарё” журналисти. 

Бугун “Док-1 Макс” суди якунлангач, мазкур жиноят ишини кўриб чиққан судлов ҳайъати раиси — Мусо Юсупов иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилган. 

Мусо Юсупов.
Фото: “Дарё”

Матбуот анжуманда сўз олган “Дарё” журналисти сироп ишини кўриб чиққан суд ҳиндистонлик судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган зарарни ундириш масаласига умуман эътибор қаратмагани сабабини сўради. 

Фото: “Дарё”
Жиноят ишини кўриб чиқаётган пайтимизда ҳам бу масала кўтарилган эди. Яъни Индонезияда мазкур сиропдан 200 дан ортиқ фуқаро ўлгани ва бунинг ортидан 30 миллион доллар товон ундирилгани ҳақидаги масала кўтарилди. Биз бу судда ҳар бир шахснинг айбдор ёки айбсизлик масаласини кўриб чиқдик. Судланувчиларга нисбатан ваколат доирамизда қарор қабул қилдик. Бу нарса эса халқаро суд тартибида ҳал қилинадиган масала, — дейди судья Мусо Юсупов. 

Судьянинг қўшимча қилишича, “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчиси бўлган Ҳиндистон компаниясидан товон пули ундириш учун бунга ваколатли бўлган орган томонидан халқаро судга мурожаат қилиниши лозим. 

Фото: “Дарё”
Тегишли орган бу нарсани олиб, халқаро тартибда мурожаат қилади. Чунки бу компания Ҳиндистондаги ишлаб чиқарувчи корхона. Бизда қабул қилинган қарор уларда ижро қилинмайди. Халқаро тартибда кўрилса, ижро қилинади. Адашмасам, бу бўйича ҳаракатлар бор. Боиси бу сиропдан фақат бизда эмас, бошқа мамлакатларда ҳам жабрланувчилар бўлган, — дейди судья.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Док-1 Макс”дан вафот этган, аммо суд рўйхатида кўринмаган бола масаласи очиқ қоладими? Судья аниқлик киритди

“Док-1 Макс”дан вафот этган, аммо суд рўйхатида кўринмаган бола масаласи очиқ қоладими? Судья аниқлик киритди

27-Феврал 2024, 04:13

“Док-1 Макс” фожиаси: қачон бошланганди ва нималар бўлди? “Дарё” суд ҳукми олдидан Ўзбекистонда рўй берган сироп воқеасини ёдга олади

“Док-1 Макс” фожиаси: қачон бошланганди ва нималар бўлди? “Дарё” суд ҳукми олдидан Ўзбекистонда рўй берган сироп воқеасини ёдга олади

26-Феврал 2024, 16:42

“ОАВга раҳмат, судни тўла-тўкис, ойдин ёритиб берганингиздан миннатдорман” — “Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилаётган Сардор Кариев

“ОАВга раҳмат, судни тўла-тўкис, ойдин ёритиб берганингиздан миннатдорман” — “Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилаётган Сардор Кариев

20-Феврал 2024, 22:25

“Док-1 Макс” иши судланувчилардан бири компенсация талаб қилмоқда. У ўзига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси нотўғри қўлланилган деб ҳисоблайди

“Док-1 Макс” иши судланувчилардан бири компенсация талаб қилмоқда. У ўзига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси нотўғри қўлланилган деб ҳисоблайди

20-Феврал 2024, 01:23

“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суд маслаҳатга кирди: суд номаълум муддатга танаффус эълон қилди

“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суд маслаҳатга кирди: суд номаълум муддатга танаффус эълон қилди

20-Феврал 2024, 01:10

“Кариев пушаймонлик хати ёзмаган, унинг айби йўқ”. Адвокат прокурорнинг сўзларига эътироз билдирди

“Кариев пушаймонлик хати ёзмаган, унинг айби йўқ”. Адвокат прокурорнинг сўзларига эътироз билдирди

19-Феврал 2024, 15:58

“Болалар ўлимига сиропнинг алоқаси йўқ, тергов ҳам буни исботлай олмади”. “Док-1 Макс” судида адвокатларнинг музокара сўзи тингланмоқда

“Болалар ўлимига сиропнинг алоқаси йўқ, тергов ҳам буни исботлай олмади”. “Док-1 Макс” судида адвокатларнинг музокара сўзи тингланмоқда

15-Феврал 2024, 17:41

Quramax Medical МЧЖ директорига 20, Фармагентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йил сўралди: “Док-1 Макс” судида прокурор музокараси тингланди

Quramax Medical МЧЖ директорига 20, Фармагентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йил сўралди: “Док-1 Макс” судида прокурор музокараси тингланди

12-Феврал 2024, 21:20