Daryo

Ўзбекистонга келаётган америкалик туристлар сони 22,4 фоизга ошди

Уларнинг 23 мингдан ортиғи саёҳат, 2,4 минг нафари эса хизмат юзасидан давлатга ташриф буюрган.

1 дақиқа ўқиш2 007 кўришлар0 изоҳ0

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонга 10 ойда қанча АҚШ фуқароси туристик мақсадда келганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025-йилнинг январь сентябрь ойларида жами 28,6 минг нафар америкалик шундай мақсад билан давлатга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 22,4 фоизга юқоридир.

Уларнинг 23,6 минг нафарида сафар мақсади саёҳат қилиш бўлган. Шунингдек, 2,4 минг нафар Қўшма Штатлар фуқароси хизмат юзасидан, 2,1 минг нафари қариндошларни йўқлаш учун, яна 395 киши ўқиш сабаб келган бўлса, 111 нафар шахс тижорат қилиш ниятида Ўзбекистонга келган.

Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюриб, кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан 112,5 фоизга кўпайганди. Бу давлат тарихидаги туризм рекордларни янгилаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга чет эллик туристларнинг асосан неча ёшдагилари келаётгани хабар қилинганди. Бунда энг юқори кўрсаткич 31-55 ёш оралиғида бўлган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар