Daryo

АҚШ туристик виза бериш қоидаларини кучайтирди

Виза берилмайдиган давлатлар фуқаролари учун хориждаги ҳужжат топшириш мумкин бўлган шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш1 292 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ ҳукумати ноиммиграцион визалар, жумладан B1/B2 туристик визаларини бериш қоидаларини кучайтирди. Бу ҳақдаги Давлат департаменти хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, бундай турдаги визалар учун ҳужжатларни фақат фуқаролик ёки доимий яшаш мамлакатидаги АҚШ дипломатик ваколатхоналарига топшириш мумкин. АҚШ элчихоналари ва консулликлари виза берилмайдиган давлатлар фуқаролари учун бошқа давлатлардаги ҳужжат топшириш мумкин бўлган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.

Эндиликда россияликлар фақат Варшава ёки Остона шаҳарларидаги АҚШ элчихоналарига, Беларусь фуқаролари Вильнюс ва Варшава, украиналиклар эса Краков ва Варшава ваколатхоналарига ариза топширса бўлади. Бошқа мамлакатлардаги элчихоналарда бундай аризалар қабул қилинмайди. Аввалдан белгиланган суҳбатлар кучида қолади, бироқ виза олиш учун кутиш муддати янада чўзилиши мумкин.

Ушбу қоидалар А, Г, C-2, C-3 турдаги ва дипломатик визаларга амал қилмайди. АҚШ Давлат департаменти таъкидлашича, “Гуманитар ёки тиббий ҳолатларда, шунингдек, ташқи сиёсий сабабларга кўра ҳам камдан-кам ҳолларда истиснолар қилиниши мумкин”.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси 2021 йил май ойидан бери виза ҳужжатларини қабул қилмайапти. Вашингтон буни ходимлар етишмаслиги билан изоҳлаган. Бундан бир оз олдин Россия АҚШни “дўст бўлмаган” давлатлар рўйхатига киритиб, дипломатик ваколатхоналар учун россиялик ходимларни ёллаш имкониятини чеклаб қўйганди.

Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Шенген ҳудудидаги ўнга яқин давлатлар россияликларга сайёҳлик визаларини беришни тўхтатди. Виза беришни давом эттирган давлатлар керакли ҳужжатларга талабларни кучайтирди. Хусусан, Польша 2022 йилдан бери Россия фуқароларига туристик визалар бермайапти.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар