Daryo

Шавкат Мирзиёев Қатарга етиб борди

Давлат раҳбарини Қатар бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон ал Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

1 дақиқа ўқиш1 996 кўришлар0 изоҳ3

Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Доҳа шаҳрига етиб борди.

Давлат раҳбарини Қатар бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон ал Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти эртага, 4 ноябрь куни, Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолатли ва инклюзивлигини ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда бошқа йўналишларда қатор ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Саммит доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар