Daryo

Саида Мирзиёева Қатар амири билан учрашди

Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

1 дақиқа ўқиш3 186 кўришлар0 изоҳ0

Саида Мирзиёева Қатарга ташрифи давомида ушбу давлат амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал Соний билан учрашди.

Суҳбат давомида у президент Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилинди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

“Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд”, деди Президент администрацияси раҳбари.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева 2 сентябрь куни Шайха ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа ал Соний билан биргаликда Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этганди. Шу куни қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро бўйлаб ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам ўз ишини бошлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар