Daryo

Шавкат Мирзиёев Қатарга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Доҳа шаҳрида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

1 дақиқа ўқиш2 024 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Доҳа шаҳрида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

Тадбир давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги мавжуд тафовутларни бартараф этиш, Ижтимоий ривожланиш тўғрисидаги Копенгаген декларациясининг мақсад ва тамойилларига содиқлик, шунингдек, 2030-йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий стратегияларни такомиллаштириш ва жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолати ва инклюзивлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ижтимоий ривожланиш бўйича жаҳон саммити давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, БМТ тизимидаги тузилмалар, фуқаролик жамияти институтлари, экспертлар ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги конструктив мулоқот учун муҳим платформа бўлишга қаратилган.

Форумнинг асосий мақсади қашшоқликка барҳам бериш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, тўлиқ ва самарали бандликка кўмаклашиш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда замонавий таҳдидлар ва ўзаро боғлиқлик шароитида ижтимоий интеграцияни кенгайтиришдан иборат.

Саммит якунида барқарор ва инклюзив ижтимоий тараққиёт мақсадларини амалга ошириш борасида халқаро шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро келишилган ёндашувларни ривожлантиришга қаратилган Доҳа декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар