Daryo

Шавкат Мирзиёев 3-4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Қатарга боради

Ўзбекистон президенти Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан, Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи жаҳон саммитида иштирок этади.

1 дақиқа ўқиш2 986 кўришлар0 изоҳ2

Шавкат Мирзиёев 3-4 ноябрь кунлари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи жаҳон саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қатар давлатига боради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан ушбу саммитга таклиф қилинган.

Тадбир давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги мавжуд тафовутларни бартараф этиш, Ижтимоий ривожланиш тўғрисидаги Копенгаген декларациясининг мақсад ва тамойилларига содиқлик, шунингдек, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий стратегияларни такомиллаштириш ва жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолати ва инклюзивлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ижтимоий ривожланиш бўйича жаҳон саммити давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, БМТ тизимидаги тузилмалар, фуқаролик жамияти институтлари, экспертлар ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги конструктив мулоқот учун муҳим платформа бўлишга қаратилган.

Форумнинг асосий мақсади қашшоқликка барҳам бериш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, тўлиқ ва самарали бандликка кўмаклашиш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда замонавий таҳдидлар ва ўзаро боғлиқлик шароитида ижтимоий интеграцияни кенгайтиришдан иборат.

Саммит якунида барқарор ва инклюзив ижтимоий тараққиёт мақсадларини амалга ошириш борасида халқаро шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро келишилган ёндашувларни ривожлантиришга қаратилган Доҳа декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш учун Брюсселга борганди.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Президент Киберхавфсизлик ва рақамли инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича Туркий альянс тузишни таклиф қилди

Президент Киберхавфсизлик ва рақамли инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича Туркий альянс тузишни таклиф қилди

15-Май, 19:10

Ўзбекистон президенти 2025-йилда Ерни 4 марта айланиб чиқишга тенг масофани самолётда босиб ўтди

Ўзбекистон президенти 2025-йилда Ерни 4 марта айланиб чиқишга тенг масофани самолётда босиб ўтди

1-Январ, 22:01

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” иккинчи саммитида 10 дан ортиқ муҳим ташаббус билан чиқди

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” иккинчи саммитида 10 дан ортиқ муҳим ташаббус билан чиқди

9-Октабр 2025, 20:27

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни тезроқ қабул қилишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни тезроқ қабул қилишни таклиф қилди

7-Октабр 2025, 18:15

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди

20-Сентабр 2025, 17:18

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари Орол маданият саммитига оид кўргазма билан танишди (фото)

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари Орол маданият саммитига оид кўргазма билан танишди (фото)

4-Апрел 2025, 21:12

Ўзбекистон президенти Қатар амирини миллий байрам — Давлатга асос солинган кун билан табриклади

Ўзбекистон президенти Қатар амирини миллий байрам — Давлатга асос солинган кун билан табриклади

17-Декабр 2024, 21:38

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага амалий ташрифи якунланди 

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага амалий ташрифи якунланди 

9-Октабр 2024, 04:01