Daryo

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 000 сўмдан тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш3 251 кўришлар0 изоҳ2

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 32,75 сўмга пастлаб, 11 972,34 сўм бўлди;
  • евро 112,14 сўмга тушиб, 13 786,15 сўм бўлди;
  • рубль 0,77 сўмга пастлаб, 147,79 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушиб, 12 005,09 сўм бўлганди.

30 октябрда ушбу валюта курси 13,94 сўмга пастлаб, 11 990,53 сўмни ташкил этганди. Бундай кўрсаткич 2023 йил августидан бери қайд этилмаганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар