Daryo

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат қанчага пасайиши маълум қилинди

Прогнозларга кўра, 1—2 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорат яна пасаяди. Шанба куни бир оз ёмғир ёғиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш2 148 кўришлар0 изоҳ9

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди.

“Ўзгидромет” прогнозига кўра, 1 ноябрь, шанба куни кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бир оз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорат 31 октябрь куни 20-25 даража, шимолда 13-18 даража бўлса, дам олиш кунлари 15-20 даражагача пасаяди.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади. Шанба куни кечаси бир оз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Якшанбада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорат шанба куни 16-18 даража, якшанбада 18-20 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 8-10 даража атрофида бўлади.

3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. 3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.

Ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-1.5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрга яқин бўлади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида (2-3 кун) ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида кутилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар