Daryo

Тошкентда 35 минг доллар пора талаб қилган собиқ солиқчи ушланди

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Солиқ қўмитасининг катта инспектори жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилди.

1 дақиқа ўқиш2 378 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда фирибгарлик билан 35 минг доллар пора талаб қилган собиқ солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, муқаддам солиқ идораларида фаолият юритган, ҳозирда Тошкент шаҳридаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатувчи МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаётган ушбу шахс ўзининг собиқ ҳамкасблари имкониятлари орқали бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғининг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда унинг тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у МЧЖ таъсисчисидан 20 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси  4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28,211-моддасi  3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг “холис” ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилиши кераклиги аниқланиб, мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилди.

Бундан бир неча кун аввал Наманганда фирибгарлик қилган туристик фирма раҳбари ва хусусий бандлик агентлиги ходими ушлангани хабар қилинганди. Фарғонада фермердан 26 млн сўм пора талаб қилган Ободонлаштириш бошқармаси ходими қўлга тушганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар