Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Прогнозларга кўра, 24 октябрь жума куни кундузи ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 25—26 октябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 24 октябрда 25-30 даражани, шимолда 21-26 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 25 октябрда 23-28 даражани, 26 октябрда 21-26 даражани, шимолда 25-26 октябрда 19-24 даражани ташкил этади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати шанба куни 25-27 даража, якшанба куни 24-26 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 13-15 даража атрофида бўлади.








