Daryo

Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Пойтахтга ҳар куни 400 мингдан ортиқ автомобиль кириб келади, 1 миллиондан ортиқ аҳоли кириб чиқади. Тирбандликларни камайтириш чоралари кўрилади.

1 дақиқа ўқиш3 028 кўришлар0 изоҳ6

Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш постларини кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, пойтахтнинг саноат ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалалари юзасидан 16 октябрь куни президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш постларини кўчириш бўйича таклифлар ма’қулланди.

Бахтиёр Ҳайдаров кириш ва чиқиш постлари кўчирилиши бўйича бошқа тафсилотларни маълум қилмаган. Постлар айнан қаерга кўчирилиши ва ҳайдовчилар қандай ўзгаришларга дуч келиши ҳозирча номаълум.

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, ҳар куни пойтахтга 400 мингдан ортиқ автомобиль кириб келади, 1 миллиондан ортиқ аҳоли кириб-чиқади.  Аҳоли машинада киришининг асосий сабаби жамоат транспорти тизимли йўлга қўйилмаганидир. Яъни Тошкент шаҳри билан Тошкент вилояти ёки бошқа вилоятларнинг марказларига юрадиган маршрутли автобуслар йўқ.

“Тошкент шаҳридан ташқари бўлган ёки Тошкент шаҳрига яқин бўлган жойда автовокзаллар, кемпинглар билан юк ва енгил машиналарга тўхташ жойлари билан шароит яратилади. Лойиҳалаштириш ишларини бу йил бошлаб, қурилиш ишларини узоғи кейинги йил бошидан бошлаймиз”, деди ҳоким.

Унинг таъкидлашича, жамоат транспортига ўтиб, БРТга ўхшаб йўллар очиб берилиб, маршрутлар қўйиб берилса, Тошкент шаҳрига келаётган одамлар бу жамоат транспортидан фойдаланади ва бу ўз ўрнида, пойтахтга автомобильларда кириб келиш кескин камаяди ва тирбандлик муаммоси сезиларли бартараф этилади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, тирбандликни қисқартириш учун 2025–2030-йилларда давомийлиги 57 километр бўлган алоҳида автобус йўлаклари барпо этилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар