Daryo

Қашқадарёда ўзга хонадонга ўғриликка тушган фуқаро 61 ёшли аёлни ўлдирди

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судида кўриб чиқилмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 950 кўришлар0 изоҳ15

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қотиллик содир этилди. Ўзга хонадонга ўғриликка тушган фуқаро 61 ёшли аёлни ўлдирди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.

Воқеа 2025 йилнинг 25 май куни содир бўлган.

Аниқланишича, оиланинг 23 ёшли келини хонадон эгасининг йиллар давомида йиғилган маблағига эга чиқишни мақсад қилган. 61 ёшли кекса аёлнинг уйда ёлғиз қолиши келин ва унинг жиноий шерикларига имкон яратган.

Пулни ўғирлаш мақсадида ушбу хонадонга кирган 32 ёшли эркак хонадон келинининг режасига кўра, уйни электр токидан узиб, кузатув камералар фаолиятини чеклаган. Уйдаги катта маблағни олиш учун эса 61 ёшли хонадон эгасини бўғиб ўлдирган. Пулларни олгач, хонадонни ёқиб, воқеа жойини тарк этган, дейилади манбада.

Ушбу қотилликда гумондор сифатида кўрилаётган 4 нафар киши — хонадон келини ва унинг синглиси, шунингдек, 31 ва 32 ёшли эркаклар қамоққа олинган. Бугунги кунда иш жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судида кўриб чиқилмоқда.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар