Daryo

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасая бошлайди

18 октябрда нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш1 812 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда 18-19 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати пасая бошлайди.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 18 октябрь, шанба куни шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари аста-секин пасаяди ва 18 октябрда 21-26 даражани, шимолда 15-20 даражани; 19 октябрда 28-23 даражани, шимолда 13-18 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11 даражагача, шимолда 3-8 даража илиққача пасаяди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 18 октябрь куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шанба куни 23-25 даража, якшанба куни 19-21 даража бўлади. Кечалари ҳарорат аста-секин 8-10 даражагача пасаяди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар