Қозоғистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши 7-туридан ўрин олган баҳсда Шимолий Македония билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва 2026-йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади.
Саралаш босқичидан сўнг етти учрашувда 7 очко тўплаган Қозоғистон гуруҳда 4-ўринда бормоқда. Жамоа фақат Лихтеншейнни ортда қолдирмоқда. Гуруҳ етакчилари эса Бельгия (14 очко) ва Шимолий Македония (13 очко) ҳисобланади.
Қозоғистоннинг саралаш босқичидаги натижалари:
- Уэлс – Қозоғистон: 3:1
- Қозоғистон – Лихтеншейн: 2:0
- Шимолий Македония – Қозоғистон: 1:0
- Қозоғистон – Уэлс: 0:1
- Бельгия – Қозоғистон: 6:0
- Қозоғистон – Лихтеншейн: 4:0
- Қозоғистон – Шимолий Македония: 1:1
Қозоғистон терма жамоаси саралаш босқичидаги сўнгги ўйинини 15 ноябрь куни ўз майдонида Бельгия терма жамоасига қарши ўтказади.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё қитъасидан мундиал йўлланмасини қўлга киритган ягона жамоага айланди.
Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида бўлиб ўтади.








