Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Витиня миллий жамоанинг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.
“Биз юқори даражадаги терма жамоа эканлигимизни, таркибимизда дунёнинг энг яхши клубларида тўп сурадиган кўплаб иқтидорли футболчилар борлигини биламиз. Шунинг учун ҳам тарихда ҳали ҳеч қачон бундай кучли жамоамиз бўлмаган, деб айта оламан. Аммо қоғоздаги номлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Биз ўзимизни фаворитлар эмас, балки жуда кучли терма жамоа сифатида чемпионликка даъвогарлар қаторига қўшган бўлардим. Буни доим ёдда тутишимиз керак. Бизда улкан салоҳият бор ва уни юзага чиқаришимиз зарур.
Муваффақият гарови — камтар бўлиш, фақат навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаш ва келажакка ҳаддан ташқари узоқ назар ташламаслик эканлигини яхши тушунамиз. Бизда иқтидорлар етарли. Фақат бор кучимизни майдонга ташлаб, ишимизга фидойилик билан ёндашишимиз керак. Бу яхши натижага эришиш учун энг идеал рецептдир. Биз айнан шунга интиламиз. Аммо майдонда ўз ишимизни бажармасак, бунинг ҳеч қандай аҳамияти қолмайди. Ҳаммаси ижобий якун топиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба? Бу бутунлай бошқача туйғу, бироқ терма жамоа билан энг муҳим совринни ютиш — шубҳасиз, жуда ўзгача воқелик”, дейди Витиня.
Маълумот ўрнида, 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Ўзбекистон, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси билан куч синашади. ЖЧ—2026 турнири 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтмоқда.








