Daryo

Олийгоҳларда талабаларга стипендия тўлаш нега кечикканига изоҳ берилди

Ҳозирда фақатгина 1-босқич талабаларига стипендия тўланмаган. Бунга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни чўзилгани сабаб сифатида келтирилган.

1 дақиқа ўқиш2 763 кўришлар1 изоҳ1

Ижтимоий тармоқларда айрим олий таълим муассасалари талабаларига стипендия тўловлари ўз вақтида тўланмаётгани ҳақида тарқалган хабар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, барча давлат олийгоҳларида юқори курс талабаларига стипендиялар тўлаб берилган. Айрим ОТМларда 1-босқич талабаларига стипендия тайинлаш бўйича тегишли буйруқларни расмийлаштириш ва банк пластик карталарини очиш жараёни кечиккан. Шу сабабли тўловлар амалга оширилмасдан қолган.

“Ҳозирда мазкур буйруқлар тўлиқ расмийлаштирилмоқда ва барча олий таълим муассасалари талабаларига стипендия тўловлари жорий ҳафта якунига қадар амалга оширилади”, дейилади вазирлик изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, давлат ОТМларида стипендиялар қарийб тўрт йилга яқин вақт давомида оширилмаганди. Фақатгина 2025 йил 1 августдан бошлаб стипендиялар 10 фоизга кўтарилди.

Маълумотларга кўра, бир талабани ўқитиш давлатга йилига ўртача 12–15 миллион сўмга тушади. Ўтган йили контракт тўловлари миқдори эса ўртача 7 миллион сўмдан тўғри келади.

Ўзбекистонда давлат гранти аввалгидек тўрт йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимлаш тизимига ўтилган.

Аввалроқ олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул оладиган тизим яратилиши маʻлум қилинганди. 

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар