Бухоро вилоятида жамоат транспорти паркини янгилаш доирасида 2026 йилда 175 та янги автобус харид қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятда қулай ва замонавий транспорт тизимини яратиш, йўллардаги тирбандликларни камайтириш, экологик тозалик ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирга қадар Bux Pit-Stop NGP корхонаси томонидан 25 та Yutong автобуси харид қилиниб, вилоятга олиб келинган ва йўналишларга чиқарилган. Шунингдек, Progress Mega Trans ҳамда Buxaraneveshservis корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган 36 та Zongtong ва Yutong автобуслари ҳам Бухорога етказиб берилган.
Бундан ташқари, Miramax Travel МЧЖ томонидан 16 та, Miramax Turist Trans корхонаси томонидан эса 24 та йирик сиғимли шаҳар автобусларини харид қилиш бўйича шартномалар имзоланган. Ҳозирда автобусларнинг бир қисми божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда, қолганлари эса ишлаб чиқариш жараёнида.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳанинг иккинчи босқичида 2026 йил учинчи чораги якунига қадар яна 74 та автобус вилоятга олиб келинади. Натижада йил якунига қадар Бухоро жамоат транспорти парки 175 та янги автобус билан тўлдирилиши режалаштирилган.
2025 йилда Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида брутто-шартнома асосида 21 та йўналишига 170 та янги автобус харид қилинганди. Автотранспортларни диспетчерлик марказига интеграция қилиш ҳамда шаҳар автобус йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлиқ йўлга қўйилган.








