Daryo

“Уларнинг аҳволи енгиллашган” — Нурмат Отабеков заҳарланган боғча болалари ҳақида

28 сентябрга келиб даволанишда бўлган болалар сони 182 нафарни ташкил этди. Болалар тез кунларда соғайиб, уйларига қайтаётгани маълум қилинди.

1 дақиқа ўқиш1 786 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилоятидаги боғчаларда заҳарланиб, даволанишда бўлган болалар сони 28 сентябрга келиб 182 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълумот берди.

Унинг қайд этишича, уларнинг барчасининг аҳволи енгиллашган. Авваллари ўртача оғирликда деб баҳоланган болаларнинг ҳолати ҳам яхшиланган. Бирорта ҳам оғир бемор йўқ.

“Штаб фаолиятида иштирок этаётган махсус комиссия вакилларининг хулосасига кўра, беморларнинг барчасига ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилди. Бу касаллик аксарият ҳолларда икки-уч кун давом этадиган ва тўғри даволаш муолажалари амалга оширилса, тезда даволаниб кетадиган касалликлар тоифасига киради. Шу муносабат билан беморлар тез кунларда соғайиб, уйларига қайтяпти ва бу ижобий динамика давом этмоқда” деди у ва барча болаларнинг даволаниш жараёни давлат назоратида эканини қўшимча қилди.

​

Бундан аввал Нурмат Отабеков жами 1922 нафар бола, жумладан, беморлар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилганини маълум қилганди. Улардан 959 нафарида клиник белгилар кузатилмагани сабабли уйларига жавоб берилган. Кейинги давр мобайнида яна 269 нафар бола соғайиб, уйига қайтарилган.

Тошкент вилоятининг бир қатор боғчаларида болалар заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан 7 киши қамоққа олинди. Уларнинг 2 нафари болалар заҳарланишига сабаб бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчилари бўлса, қолганлари аутсорсинг билан шуғулланган компания вакиллари.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наримон Умаров ушбу воқеа юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови жўнатганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар