Daryo

Ўзбекистонда иш ҳафтасида ҳаво бир оз булутли, ўзгарувчан бўлади

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш1 016 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда иш ҳафтаси ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Прогнозларга кўра, 22—26 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати асосан кечалари 12-17 даража, кундуз кунлари 24-29 даража атрофида бўлади.

22—23 сентябрь ва 26 сентябрь кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

24 ва 26 сентябрда республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 13-16 даража, кундузи 22—23 сентябрда 24-27 даража, 24—26 сентябрда 27-29 даража бўлади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар