Daryo

Тошкентда “Док-1 Макс” иши бўйича тўпланган дорилар йўқ қилинмоқда

Ўзбекистонда камида 69 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган Quramax Medical МЧЖ ҳамда божхона омборхоналарида сақланаётган жами 3 млн 200 мингдан зиёд дори воситаларини суд қарорига асосан йўқ қилиш белгиланган.

2 дақиқа ўқиш1 772 кўришлар0 изоҳ4

Ўзбекистонда камида 69 та бола ўлимига сабаб бўлган 3 миллион 200 мингдан зиёд дори воситалари йўқ қилинмоқда. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар қилди.

Гап 2022 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида Ҳиндистоннинг Маrion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ва камида 68 нафар боланинг ўлимига, 16 нафарининг ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлган (ногирон бўлиб қолган болалардан яна бири жорий йилнинг июль ойида вафот этган) “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари ҳақида кетмоқда.

Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича суд ижро варақасига асосан, судланганлар К.С. ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан Quramax Medical МЧЖ ҳамда божхона омборхоналарида сақланаётган 3 миллион 200 мингдан зиёд дори воситаларини йўқ қилиш белгиланган.

Бунда 811 минг 478 дона “Док1 Макс” таблеткалари ва 101 минг 669 дона “Док1 Макс” сиропи, шунингдек, 2 миллион 252 минг 796 дона “Амбронол” таблеткалари, 56 минг 672 дона “Амбронол” сиропини тегишли тартибда утилизация қилиш тадбири ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилнинг 26 февраль куни “Док-1 Макс” иши бўйича суднинг якуний ҳукми эълон қилинган. Унга кўра, судланувчиларнинг 7 нафари озодликдан маҳрум қилинган бўлса, 14 нафарининг озодлиги чекланди. Шунингдек, бир нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши белгиланган бўлса, яна бир нафари 17 миллион сўмлик жаримага тортилган.

Суд томонидан 68 нафар боланинг қонуний вакилларига 6 нафар судланувчи ҳисобидан солидар тартибда 1 миллиард сўмдан товон пули, оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган 16 нафар ва енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига эса 500 миллион ва 200 миллион сўм миқдорида товон пули ундириладиган бўлганди.

Шундан сўнг 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган С.Р.П., 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Сардор Кариев ва ҳар бири 16 йил муддатга қамалган ўринбосарлари — А.Азимов ва Н.Мусаев, 16,6 йилга озодликдан маҳрум этилган Ш.Шодманов ҳамда 2 йил муддатга озодлиги чекланган Ш.Абдуғаниев ва И.Мирзаёқубов ҳукмдан норози бўлиб, апелляция шикояти ёзган.

Апелляция инстанцияси дастлабки ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар