Daryo

АҚШдан яна 39 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Ушбу давлатда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаганларнинг навбатдаги гуруҳи ватанга қайтарилди.

1 дақиқа ўқиш1 283 кўришлар0 изоҳ0
АҚШдан яна 39 киши 2025-йил 7-сентябрь куни Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.

АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари самолётда ватанга қайтарилди.

“Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади”, дейилади элчихона хабарида.

Қайд этилишича, АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. Мамлакатга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади. АҚШ депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун Ўзбекистон ҳукуматига яна бир бор чуқур миннатдорчилк билдирди.

Апрел ойида Нью Йорк—Тошкент йўналиши бўйича махсус рейс АҚШда ноқонуний бўлган 100 дан ортиқ фуқарони Ўзбекистонга қайтарганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар