Daryo

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг 8 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш3 696 кўришлар0 изоҳ0

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 83,63 сўмга кўтарилиб, 12 520,78 сўм бўлди;
  • евро 153,72 сўмга ошиб, 14 634,29 сўм бўлди;
  • рубл 0,36 сўмга кўтарилиб, 153,70 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилиб, 12 437,55 сўм бўлганди.

Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 25 августда қайд этилиб, 12 305,80 сўмни ташкил этганди. Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири — бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар