Унга кўра:
- доллар 48,35 сўмга пастлаб, 12 374,55 сўм бўлди;
- евро 32,76 сўмга тушиб, 14 425,01 сўм бўлди;
- рубл 1,17 сўмга пастлаб, 153,13 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет икки кун пастлаб, 12 422,90 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 25-августда қайд этилиб, 12 305,80 сўмни ташкил этганди. Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири — бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.








