Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2-сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
доллар 21,68 сўмга пастлаб, 12 460,70 сўм бўлди;
евро 4,66 сўмга кўтарилиб, 14 545,38 сўм бўлди;
рубл 0,17 сўмга тушиб, 155,06 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 12 482,38 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг 2025-йилдан буён энг паст кўрсаткичи 25-августда қайд этилди ва 12 305,80 сўмни ташкил этди.








