Daryo

Аҳоли 2025 йилда хорижий валюталарнинг 41 фоизини онлайн олди-сотди қилган — Марказий банк

Йил давомида аҳоли ва банклар ўртасида 33,6 млрд долларлик чет эл валютаси айирбошланган. Бу 2024 йилдагидан 32 фоизга кўп.

1 дақиқа ўқиш7 567 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда 2025 йилда аҳоли ва банклар ўртасида 33,6 миллиард доллар эквивалентидаги чет эл валютаси олди-сотди қилинган. Марказий банк таҳлилига кўра, бу 2024 йилдагидан 8,1 миллиард долларга (32 фоиз) кўп. 

Ўтган йили банклар жисмоний шахслардан 21,6 миллиард доллар миқдоридаги ( йиллик ўсиш 34 фоиз) хорижий валюталар харид қилган. Аҳолига эса 12 миллиард доллар сотилган (ўсиш 27 фоиз).

“Валюта олди-сотди операцияларининг 19,3 миллиард доллари ёки 57 фоизи (2024 йилга нисбатан ўсиш 25 фоиз) валюта айирбошлаш шохобчалари, 13,8 миллиард доллари ёки 41 фоизи (ўсиш 43 фоиз) масофавий хизмат кўрсатиш (онлайн) амалга оширилган. Қолган 574 миллион доллари (ўсиш 36 фоиз) 24/7 режимда фаолият кўрсатувчи банкоматлар орқали олди-сотди қилинган”, дейилади таҳлилда.

Фото: Марказий банк

Қайд этилишича, масофавий хизмат кўрсатиш ва 24/7 режимда ишловчи валюта банкоматлари орқали амалга оширилган операциялар улуши изчил ўсмоқда. Бу аҳоли учун рақамли банк хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгайиб бораётганини англатади.

Марказий банкка кўра, банклар томонидан жисмоний шахслардан харид қилинган чет эл валютаси ҳажми уларга сотилган хорижий валюта ҳажмига нисбатан 9,7 миллиард долларга кўп бўлган. Бу ўз навбатида ички валюта бозорида қўшимча таклиф шаклланиши ҳамда валюта мувозанатини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.

Аввалроқ Марказий банк банк ва аҳоли ўртасида қайси хорижий валюталар олди-сотди қилингани очиқлаганди.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар