Daryo

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент 28 ноябрь куни Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида иштирок этади, шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади

1 дақиқа ўқиш31 528 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тадбир кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади. Саммитнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш кўзда тутилган.

Туркманистонга ташриф дастури доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.

Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтказилганди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар