Daryo

Туркияда ўзбекистонлик официант аёл отишмада бошига ўқ тегиб, ҳалок бўлди

Жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ушланди

1 дақиқа ўқиш15 879 кўришлар0 изоҳ0

Туркияда ўзбекистонлик официант аёл отишмада бошига ўқ тегиб, ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Истанбулдаги Бош консулхона. 

Фото: Истанбулдаги Бош консулхона

Келтирилишича, 2025 йил 5 июль куни Туркиянинг Айдин вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли ўзбекистонлик аёл отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этди.

Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек унинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан аввал Туркияда йўл-транспорт ҳодисасидан жабр кўрган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди. 14 январь куни ўзбекистонлик 6 нафар фуқаро қалбаки алкоголдан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берган эди. 15 январь куни Бош консулхонага 4 нафар фуқаронинг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этгани бўйича мурожаатлар келиб тушган. 16 январь куни яна бир Ўзбекистон фуқароси сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этганини тасдиқланди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар