Daryo

Янги Рим папаси Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Лев XIV нинг расман лавозимга киришиш маросимида Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди

1 дақиқа ўқиш13 590 кўришлар0 изоҳ0

Ватиканда 18 май куни янги Рим папаси Лев XIV нинг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди.

Фото: Reuters

Тадбирда қатнашиш учун бутун дунё бўйлаб жами 250 минг киши Ватикан майдони ва унинг атрофига йиғилди. Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов қатнашди.

Маросимнинг расмий қисми якунланганидан сўнг Нуриддин Исмоилов янги сайланган Рим папасини табриклаб, президент Шавкат Мирзиёевнинг илиқ саломларини йўллади. Ўз навбатида, янги Рим папаси Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирди.

Маросимда 156 та хорижий мамлакат, қироллик уйлари ва диний конфессиялардан делегациялар вакиллари иштирок этди.

Улар орасида Украина президенти Владимир Зеленский, АҚШ висе-президенти Жей Ди Венс ва давлат котиби Марко Рубио, Италия бош вазири Жоржа Мелони, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Испания қироли Филипп VI, Бельгия қироли Филипп ва бошқа қатор дунё етакчилари ҳам бор.

Америкалик кардинал 69 ёшли Роберт Прево 8 май куни янги Рим папаси этиб сайланган эди. У ўзига Лев XIV исмини танлаган. Ундан олдинги Рим папаси Франциск эса 21 апрель куни 88 ёшида вафот этганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар