Daryo

Ўзбекистондан Афғонистонга сара уруғлар етказиб берилди

Беғараз ёрдам тариқасида 26 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уруғлари топширилди

1 дақиқа ўқиш12 820 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистондан Афғонистон фермерлари ва аграр тузилмаларига беғараз ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги учун сара уруғлар етказиб берилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Маълум қилинишича, Яқинда Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазири бошчилигидаги расмий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги аграр корхоналар, агрокластерлар ва илмий-тадқиқот марказлари фаолияти билан яқиндан танишди. Улар қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ҳосилдор уруғчилик, замонавий суғориш технологиялари ҳамда қайта ишлаш саноати йўналишларида эришилган ютуқлар билан таништирилди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Афғонистон фермерлари ва аграр тузилмаларига беғараз ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилди. Жумладан:

  • об-ҳаво шароитларига чидамли, сертификатланган 5 тонна чигит (200 гектар ер майдони учун);
  • 20 тонна шоли (100 гектар майдон учун);
  • 500 килограмм мош (25 гектар учун);
  • 187 килограмм сабзавот уруғлари;
  • 600 килограмм полиз экинларининг сараланган, юқори сифатли уруғлари топширилди.
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Мазкур амалий ёрдам Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш ҳамда аграр соҳада инновацияларни жорий этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

“Ўзбекистон—Афғонистон ўртасидаги аграр ҳамкорлик бугунги кунда минтақавий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётга хизмат қилмоқда. Бу эса қўшничилик тамойиллари ва умуминсоний қадриятларга асосланган муносабатларнинг амалий ифодасидир”, дейилади вазирлик хабарида.

2025 йил апрель ойи охирларида Ўзбекистон—Афғонистон аграр ҳамкорлигининг амалий намунаси сифатида Афғонистон ҳудудида “Дўстлик боғи” барпо этилиши хабар қилинганди. “Дўстлик боғи” лойиҳаси доирасида замонавий агротехнологиялар жорий этилиши, икки давлат аграр соҳаси мутахассисларининг ҳамкорликда фаолият юритиши кўзда тутилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар