Daryo

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашув ўтказди 

Учрашувда энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги йирик минтақавий лойиҳалар, жумладан Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

1 дақиқа ўқиш4 536 кўришлар0 изоҳ0

Хўжанд шаҳрида ўтаётган уч томонлама саммит доирасида Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат аввалида етакчилар баҳор айёми Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Бугун бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар якуни, уларнинг асосий натижаси сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани юксак баҳоланди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишдаги ютуқлар мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 70 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан қўшма Инвестиция жамғармаси кўмагида саноат кооперацияси муваффақиятли ривожланмоқда.

Энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш муҳимлигини қайд этди.

Президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашди.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзолангани ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилингани хабар берилганди. Шунингдек, Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсоли бўлмиш “Дўстлик” стеласи тантанали равишда очилганди.

Бугун, 31 март куни Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига етиб борди. Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ҳузуридаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзолади ва ратификация ёрлиқларини алмашди. 

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар