Daryo

Бухородаги боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш10 445 кўришлар0 изоҳ0

Бухоро туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган бола ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, 28 март куни Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Х.Ў.У. оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 1,5 ёшли болани ток урган. Бола вафот этган.

Ўрганишларга кўра, вафот этган бола 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш. бўлган.

Таъкидланишича, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ўтган йилнинг август ойида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги оилавий мактабгача таълим ташкилотида икки ёшли бола вафот этганди. Шунингдек, февраль ойида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар