Daryo

Тошкентда хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш4 222 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВБ хабар берди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, 12 март куни соат 17:42 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Қушбеги даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, ёнғин соат 17:57 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Сўнгги вақтларда содир бўлган ёнғинлар

2024 йилнинг 13 октябрь куни Юнусободда янги қурилаётган бинонинг томи ёниб кетганди. 16 октябрда эса Миробод туманида жойлашган “Миран” меҳмонхонасининг қурилиши давом этаётган эски биносида ёнғин чиқди.

Шунингдек, 20 октябрь куни соат 16:54 да Шайхонтоҳур туманидаги “Билдириш” тор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди.

Бундан ташқари, Олмазор тумани “Чинобод” МФЙ, Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида 31 октябрь куни соат 02:13 да ёнғин содир бўлди.

20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлди.

31 декабрь куни Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлган эди.

2025 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-даҳасида жойлашган автомобиллар ювиш жойида ёнғин содир бўлганди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар