Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда 14 январга ўтар кечаси ёнғин содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда ёнғин кўп қаватли уйнинг юқори қаватларидаги хонадорларнинг бирида содир бўлгани, воқеа жойига 5 та ўт ўчирувчи экипаж етиб боргани акс этган видеолар тарқалди.
Пойтахт ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 13 январь куни соат 23:59 да Ниёзий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар қилинган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:04 да воқеа жойига етиб борган ва соат 00:37 да ёнғин ўчирилган.








