Daryo

Ўзбекистон капучино арзонлиги бўйича дунёда 15-ўринни эгаллади

Қаҳванинг 126 та давлатдаги нархлари таққосланди

1 дақиқа ўқиш4 846 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон сутли қаҳва ичимлиги — капучино арзонлиги бўйича дунёда 15-ўринни эгаллади, деб ёзмоқда Ranking.

Фото: 101coffee.ru

Дунёда машҳур бўлган ушбу ичимликнинг 126 та давлатдаги нархлари таққосланди. Numbeo маълумотларига кўра, 2025 йил 28 февраль ҳолатига кўра, бир финжон капучинонинг ўртача нархи Ўзбекистонда 1,64 долларни ташкил этган.

Таққослаш учун, МДҲ давлатлари орасида бир финжон капучинонинг ўртача нархи қуйидагича бўлган:

  • Беларусда — 1,60 доллар;
  • Молдовада — 1,67 доллар;
  • Тожикистонда — 1,68 доллар;
  • Қирғизистонда — 2,01 доллар;
  • Қозоғистонда — 2,14 доллар;
  • Россияда — 2,15 доллар;
  • Озарбайжонда — 3,33 доллар;
  • Арманистонда — 3,46 доллар.

Дунё бўйича энг арзон капучинони Ливия (0,61 доллар), Жазоир (0,73 доллар) ва Тунисда (0,86 доллар) сотиб олиш мумкин бўлган. Энг қиммат нарх эса Дания (5,71 доллар), БАА (5,57 доллар) ва Швейцарияда (5,54 доллар) қайд этилган.

Бундан аввал Ranking Ўзбекистон жинсиларнинг арзонлиги бўйича дунё бўйича 98 та мамлакат ичида 21-ўринни, эркаклар чарм пойабзали бўйича — 72, кроссовкалар бўйича — 84, ёзги кўйлаклар бўйича — 75-ўринни эгаллаганини маълум қилганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар