Daryo

Нукусдаги хусусий боғчада болаларга қўполлик қилингани аниқланди

Видеокузатув камераларидан олинган тасвирларда тарбиячи болани шиппак билан ургани, оёғи билан итариб юборгани акс этган

1 дақиқа ўқиш27 589 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда 5 февраль куни Нукус шаҳрида жойлашган хусусий боғчада тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлгани ва бошқа салбий ҳолатлар акс эттирилган видеолар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Видеодан кадрлар

Видеокузатув камераларидан олинган тасвирларнинг бирида тарбиячи болани шиппак билан ургани, оёғи билан итариб юборгани акс этган. Аниқланишича, видеолавҳада акс этган ҳолат 2024 йил ноябрь ойида Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С. томонидан содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Шу каби ҳолат 2024 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги боғчада ҳам кузатилганди. Тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклаган. У ишдан олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганди. 

Тошкентдаги боғчада тарбиячининг қўпол ҳаракати оқибатида боланинг оёғи синганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар