Daryo

Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

Бундан аввал “Ғузор тандир гўшти”, “Ғиждувон шашлик”, “Зомин тандир гўшти” ҳам географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганди

1 дақиқа ўқиш16 336 кўришлар0 изоҳ0

Адлия вазирлиги Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига киритилганини эълон қилди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг кўмаги билан 4 февраль куни “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.

2022 йил март ойида кучга кирган “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

2024 йил январида “Ғузор тандир гўшти” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганди. Бундан ташқари “Ғиждувон шашлик”, “Зомин тандир гўшти”, “Марғилон адраси” ва “Қўқон пичоқлари” ҳам патентланганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар