Daryo

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 669 минг сўм этиб белгиланди

Минимал истеъмол харажатлари қиймати озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб индексация қилиб борилади

1 дақиқа ўқиш14 822 кўришлар1 изоҳ0

Статистика агентлиги томонидан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

2024 йил декабрь ойида май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди.

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибига асосан, келгуси йил учун минимал истеъмол харажатлари озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб индексация қилиб борилади.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Маълумот учун, 2024 йил 1 майда эълон қилинган қиймат 648 минг сўмни ташкил этганди.

Шунингдек, 2022 йилда йил минимал истеъмол харажатлари қиймати 498 минг сўм этиб белгиланганди. 2021 йилда бу кўрсаткич 440 минг сўмни ташкил этган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар