Daryo

Ўзбекистонда Binance криптобиржаси расман иш бошлади

Coinpay билан ҳамкорликдаги платформада миллий валютада банк карталари орқали операцияларни амалга ошириш мумкин

1 дақиқа ўқиш24 856 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда криптоактивлар соҳасида хизмат кўрсатувчи Coinpay ва Binance қўшма платформаси иш бошлади. Бу ҳақда 28 январь куни Coinpay маҳаллий криптобиржаси матбуот хизмати хабар берди.

17 январь куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги энг йирик криптобиржалардан бири — Binance томонидан Ўзбекистон фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш масаласи ҳал қилинганини, ушбу криптобиржа Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини қонунчилик билан белгиланган тартибда маҳаллий Coinpay МЧЖ орқали амалга оширишини эълон қилганди.

Coinpay криптоактивлар билан операциялар фақат сайтдаги расмий ҳавола орқали амалга оширилиши кераклиги эслатиб ўтилди. Ташқи p2p платформалари ёки бошқа хизматлардан фойдаланиш қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва юридик жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Компания, шунингдек, криптоактивлар билан боғлиқ операциялар уларнинг ўзгарувчанлиги туфайли юқори хатарлар билан боғлиқлигини билдирди. Фойдаланувчиларга савдоларни бошлашдан олдин рақамли активлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва эҳтимолий молиявий хатарларни ҳисобга олиш тавсия этилди.

Cоinpay — криптоактивлар айланмаси соҳасида расмий хизмат кўрсатувчи провайдер бўлиб, у криптобиржа ва криптодўкон фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияларга эга.

Ўзбекистон резидентлари Binance платформасига Coinpay’нинг тегишли ресурслари орқали киришлари мумкин. Фойдаланувчилар ўз маблағларини банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўлди.

Binance криптобиржаси

Binance савдо ҳажми бўйича илк ва энг йирик криптовалюта биржаларидан биридир. Платформа 2017 йилда ташкил этилган ва Кайман оролларида рўйхатдан ўтган. 2023 йил ноябрда пул ювиш ва банк сирини бузгани учун Binance Америка расмийларига қарийб 4,5 миллиард доллар жарима тўлайдиган бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар