Daryo

Ўзбекистонда “маҳалла еттилиги” қўшимча моддий рағбатлантирилади

Бунинг учун маҳаллада криминоген вазият барқарорлашиши лозим

1 дақиқа ўқиш13 695 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси самарадорлиги оширилади. Бу ҳақда “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

Ижтимоий профилактика – ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли бўлганларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш.

Ижтимоий профилактикани самарали амалга ошириш учун:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик “Э-маъмурий иш”да рўйхатдан ўтганда ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга автоматик ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича хулоса ижрога қаратилади;
  • ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади;
  • ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади “маҳалла еттилиги” ва кўмаклашувчиларнинг фаолияти (KPI) ижтимоий профилактика натижалари асосида баҳоланади.

Маҳалла раиси “маҳалла еттилиги” ва маҳаллага бириктирилган давлат органлари билан ижтимоий профилактика тадбирларини ташкил этади.

Криминоген вазияти оғир маҳаллаларда камида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”лар ташкил қилинади. “Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилган, криминоген вазияти барқарорлашган “маҳалла еттилиги” ва сектор раҳбарлари ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантирилади.

Қарорга мувофиқ, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. 

“Маҳалла еттилиги” энди ижтимоий профилактика билан ҳам шуғулланиши ҳақида 2024 йилнинг декабрида маълум қилинганди. Ижтимоий-профилактика тадбирлари “маҳалла еттилиги” — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори томонидан амалга оширилади.

Уларга бу борада меҳнат органи ходими, тиббиёт ходими, мактаб директори, психологи, инспектор-психолог, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирлари амалга оширилувчи субъектларнинг мурожаатига асосан туман (шаҳар) даражасидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кўмаклашади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар