Daryo

“Маҳалла еттилиги” энди ижтимоий профилактика билан ҳам шуғулланади

Уларга бу борада туман (шаҳар) даражасидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кўмаклашади

1 дақиқа ўқиш27 310 кўришлар0 изоҳ0

Ҳукуматнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарор билан тегишли низом тасдиқланди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу тамойил асосида муаммоларни жойида аниқлаб, комплекс ёндашув асосида ҳал этиш механизмларини жорий этиш зарурати мавжуд. 

Ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш (ижтимоий-профилактика тадбирлари) бўйича давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади.

Низомда белгиланишича, ижтимоий-профилактика тадбирлари “маҳалла еттилиги” — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори томонидан амалга оширилади.

Уларга бу борада меҳнат органи ходими, тиббиёт ходими, мактаб директори, психологи, инспектор-психолог, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирлари амалга оширилувчи субъектларнинг мурожаатига асосан туман (шаҳар) даражасидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кўмаклашади.

Ижтимоий-профилактика тадбирлари қуйидаги шахсларга нисбатан амалга оширилади:

  • ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар:
  • банд бўлмаган, даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;
  • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;
  • қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар
  • ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар;
  • қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар;
  • ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари;
  • ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар;
  • ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
  • мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган аёллар;
  • тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли мумкин бўлган шахслар, яъни парваришга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахсларга нисбатан ҳам ижтимоий-профилактика тадбирлари амалга оширилади. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар