Тошкент ва Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 23—27 январь кунлари қор кўчиши хавфи эълон қилинади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга шу кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб бўлади. Жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тоғ тизмаси);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Аввалроқ 23 январь куни ҳарорат яна пасайиши ҳақида хабар берилганди.
21 январь, чоршанба куни мамлакат ҳудудига Волгабўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келганди. Қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланди.








